Хива туман тиббиёт бирлашмаси бош шифокори Исаев Олимбой Қосимовичнинг мурожаати

Хива туман тиббиёт бирлашмаси бош шифокори Исаев Олимбой Қосимовичнинг мурожаати

Ҳурматли тиббиёт ходимлари ва азиз Хиваликлар!
Бугунги кунда коррупцияга қарши кураш давлат сиёсатининг энг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади. Ушбу иллат жамият тараққиётига жиддий тўсқинлик қилиб, аҳолининг давлат идораларига бўлган ишончини пасайтириши билан хавфлидир.
Шу боис Хива туман тиббиёт бирлашмаси тизимида очиқлик ва шаффофликни таъминлаш, коррупциявий ҳолатларнинг олдини олиш ҳамда аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат сифатины янада ошириш мақсадида тизимли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
📌
 Амалга оширилаётган ишлар:
🔹 Фуқаролар мурожаатларини тезкор қабул қилиш ва ҳал этиш мақсадида “Тезкор алоқа” хизмати йўлга қўйилди.
🔹 Бирлашмага қарашли барча муассаса ва бўлимларда  овозли видеокузатув камералари ўрнатилиб, хизмат кўрсатиш жараёни шаффофлиги таъминланмоқда.
🔹 Муассасаларда “Фикр билдириш” қутилари ҳамда аноним сўровномалар жорий этилди.
🔹 Коррупцияга қарши тарғибот ишларини кучайтириш мақсадида муассасаларда ахборот баннерлари ўрнатилиб, телевизорлар орқали тарғибот видеороликлари мунтазам намойиш этилмоқда.
🔹 Тизимда непотизм, манфаатлар тўқнашуви ва бошқа коррупциявий ҳолатларга нисбатан қатъий талаблар белгиланган.
🔹 Тиббиёт ходимлари ўртасида коррупцияга қарши маърифий тадбирлар, семинарлар ва тушунтириш ишлари мунтазам ташкил этилмоқда.
📢 Очиқлик ва шаффофликни таъминлаш мақсадида қуйидаги расмий ахборот манбалари фаолият юритмоқда:
🌐 Веб-сайт:
xiva-ttb.uz
👨⚕️ Азиз тиббиёт ходимлари!
Сизларни касбий бурчингизга содиқ қолиб, ҳалоллик, адолат ва виждон тамойиллари асосида фаолият юритишга, ҳар қандай коррупциявий ҳолатларга нисбатан муросасиз муносабатда бўлишга чақирамиз.
👥 Ҳурматли фуқаролар!
📞 Агар коррупциявий ҳолатларга дуч келсангиз, “1203”, “1103” ишонч рақами, @XorazmSSB_antikorrupsiya_Bot телеграм боти ёки юқоридаги расмий каналлар орқали хабар беришингизни сўраймиз. Барча мурожаатлар махфийлиги кафолатланади ва қонун доирасида чоралар кўрилади.
Коррупцияга қарши кураш — умумий вазифамиз. Фақат бирдамлик ва ҳамжиҳатлик орқали адолатли, шаффоф ва халқпарвар тиббиёт тизимини барпо эта оламиз.
Олимбой Исаев,
Хива туман тиббиёт бирлашмаси бош шифокори
1-04-2026, 11:29
Sahifaga qaytish